08:23 / 17.07.2017
7415

Камерунда нуфузли бўлинмаларнинг ўнлаб ҳарбийлари бедарак йўқолди

Фото: AFP

Камеруннинг жануби-ғарбий қирғоғида ушбу мамлакат нуфузли бўлинмалари ҳарбий хизматчиларини олиб кетаётган кема тўнтарилиб кетди, деб хабар бермоқда Daily Mail.

Таъкидланишича, кема Лимба шаҳридан унча узоқ бўлмаган ерда тўнтарилган. Бортда ўнлаб ҳарбийлар, жумладан, полковник ҳам бўлган.

Айни дамда бедарак йўқолган ҳарбий хизматчиларни қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Top