18:32 / 17.07.2017
3174

ТИВда Малайзия элчиси билан учрашув бўлиб ўтди, ўзаро бизнес-форум ўтказилиши мумкин

2017 йилнинг 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Малайзия Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Дато Норъаини бинти Абд Ҳамид билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Малайзия муносабатларини янада ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, жумладан икки давлат ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум ўтказиш масаласи муҳокама қилинди.

Томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Top