08:51 / 18.07.2017
7050

АҚШ ва Исроил Эронга биргаликда қарши чиқмоқда

Фото: Reuters

АҚШ ва Исроил Теҳрон Сурия жанубида, ўт очишни тўхтатиш режими доирасида ўз позицияларини мустаҳкамламаслигидан манфаатдор. 

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсер маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

«АҚШ ва Исроилда Эрон Сурияда ҳарбий нуқтаи назардан ўз позициясини мустаҳкамламаслиги борасида ўзаро якдиллик бор», - деди у.

Аввалроқ Эрон Саудия Арабистони билан тўғридан-тўғри ихтилоф юз бермаслигига умид қилаётгани хабар қилинганди.

Top