11:58 / 18.07.2017
9357

«Арсенал» кераксиз футболчиларидан қутулмоқда

«Арсенал» ҳимоячиси Кэлум Чемберс «Кристал Пэлас» қизиқишлари доирасига тушган.

Sky Sports хабарига кўра, «Бургутлар» жамоаси ушбу 22 ёшли ҳимоячини 20 миллион евро эвазига трансфер қилиши мумкин.

Жамоанинг яна бир ҳимоячиси Киран Гиббс ҳам АПЛнинг бошқа бир жамоаси «Вест Бромвич» сафига йўл олиши мумкин. Ушбу трансфер 12 миллион евро эвазига амалга ошиши кутилмоқда.

Лондонликлар дарвозабони Войчех Шченсни эса айни вақтда Туринда. У «Ювентус»га 10 миллион евро эвазига трансфер қилинмоқда.

«Ювентус» «Арсенал» футболчисини трансфер қилмоқда

Бундан аввалроқ «Арсенал» Жек Уилшер учун «Сампдория»дан 10 миллион евро талаб қилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Top