12:30 / 18.07.2017
9829

«Барселона» Неймар ҳақидаги тарқалган хабарларга муносабат билдирди

«Барселона» клуби матбуот котиби Хосеп Вивес клуб Неймарни сотиш ниятида эмаслигини маълум қилди.

«Биз Неймар «Барселона»да қолиб, жамоа ривожига ёрдам беришда давом этишини истаймиз. У дунёдаги энг зўр футболчилардан биридир. Биз унинг трансфери бўйича таклифларни кўриб ҳам чиқмаймиз», – деган Вивес.

Бундан аввалроқ, ушбу футболчи Лионель Месси соясида қолиб кетаётгани туфайли каталонияликлар клубидан кетиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Кейинроқ «ПСЖ» «Барселона»дан Неймарни 222 миллион еврога трансфер қилмоқчилиги ҳақида хабар пайдо бўлди.

Якунланган мавсумда Неймар «Барселона»нинг барча турнирлар доирасидаги 41 учрашувида майдонга тушиб, 20 гол урган ва 27 голга узатма берган.

Top