10:03 / 18.07.2017
8115

Қозоғистон ЯИМ биринчи ярим йилликда 4,2 фоизга ўсди

Фото : Саламат Аязбай

Қозоғистон ЯИМ 2017 йилнинг январь-июнь ойларида 4,2 фоизга ўсди, деб хабар берди республика миллий иқтисодиёт вазири Тимур Сулейменов.

"Жорий йилнинг январь-июнь ойларида ЯИМ 4,2 фоизга ўсди”, - деган вазир Қозоғистон ҳукумати йиғилиши давомида.

Қозоғистон ЯИМнинг 2017 йилдаги ўсишига оид расмий башорат 2,5 фоизни ташкил этади. 2016 йил якунларига кўра, Қозоғистон иқтисодиёти 1 фоизга ўсди. 2017 йилнинг январь-май ойларида эса мамлакат ЯИМ ўсиши 4,1 фоизга тенг бўлди.

Мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев июнь ойи ўрталарида Қозоғистон ЯИМ ўсиши йил якунларига кўра 4 фоиз атрофида бўлишини маълум қилганди.

Top