21:50 / 18.07.2017
10071

Нурсултон Назарбоев Кореянинг собиқ президентини қабул қилди

Фото: akorda.kz

Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев Корея Республикасининг собиқ президенти Ли Мен Бакни қабул қилди. Бу ҳақда Оқ Ўрда матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қозоғистон раҳбари меҳмонни ташриф учун қутлади ва унга EXPO-2017 кўргазмасида Корея павильонининг очилишида иштирок этгани учун миннатдорчилик билдирди.

“Икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик сизнинг раҳбарлик вақтингизда стратегик даражага чиққан эди. Ўшанда мамлакатлар ўртасида жуда кўп амалий ишлар бажарилган”, - деди Нурсултон Назарбоев. 

Ҳар икки томон суҳбат давомида қозоқ-корейс муносабатларининг истиқболдаги ривожи ва уни янада кенгайтириш ҳақида сўз юритишди.

Top