14:30 / 18.07.2017
17433

Порошенко «ДХР» раҳбарининг янги давлат тузиш ҳақидаги баёнотига изоҳ берди

“ДХР” ҳукуматининг янги давлат тузиш режалари ҳақидаги баёнотидан сўнг, Украина президенти Пётр Порошенко Киев Донбасс ва Қрим устидан суверенитетни тиклаши ҳақида хабар берди.

«Новороссия» лойиҳаси кўмилди. Украина Донбасс ва Қрим устидан суверенитетни тиклайди», - дея Порошенконинг сўзларини келтиради унинг матбуот котиби Святослав Цеголко Twitter’да.

Аввалроқ “ДХР” раҳбари Александр Захарченко янги давлат – Малороссияни тузиш ҳақида баёнот берди.

Top