15:04 / 19.07.2017
10765

17 июль куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари

Фото: "Кун"

2017 йилнинг 17 июль куни Тошкент шаҳри ҳудудида 3 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 4 нафар шахс тан жароҳати олган, вафот этганлар йўқ. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

2017 йилнинг 17 июль куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 1913 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 685 тасини қўпол турдаги, 34 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 17 июль куни жами 391 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 214 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 177 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.

Top