13:36 / 19.07.2017
13270

“ЛХР”: янги давлат тузиш “ДХР”нинг ички ташаббуси

“Луганск халқ республикаси” вакиллари Минскдаги музокараларда Малороссияни тузиш ҳақидаги ғояни муҳокама қилиш ниятида эмас. Бу ҳақда “ЛХР”нинг Донбасс бўйича сиёсий гуруҳдаги делегацияси иштирокчиси Родион Мирошник маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА "Новости".

“Биз буни режалаштирмаганмиз. Бу ДХРнинг ички ташаббуси. Бизда кун тартиби бор ҳамда унда муҳокама этиш ва ечимини излаш лозим бўлган аниқ масалалар белгилаб қўйилган”, - деди у.

Мирошникнинг таъкидлашича, ҳозирча бу ташаббус Минск музокаралари жараёнига таъсир кўрсатмаяпти.

Аввалроқ «Донецк халқ республикаси» раҳбари Александр Захарченко янги давлат – Малороссия тузилгани ҳақида маълум қилганди. Кейинчалик Порошенко «ДХР» раҳбарининг янги давлат тузиш ҳақидаги баёнотига изоҳ берди.

Top