12:40 / 19.07.2017
9669

«Манчестер Юнайтед» футболчиси «Интер»га ўтишга рози бўлди

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Антони Марсиял кейинги мавсумда «Интер» сафида ўйнайди.

Журналист Жанлука ди Марционинг маълумот беришича, миланликлар клуби 21 ёшли франциялик футболчи билан келишувга эришган. Яқин вақтлар ичида Италия клуби Манчестер клуби билан Марсиялни ижарага олиш бўйича музокара ўтказади.

Франциялик футболчи билан «қизил иблислар» жамоаси ўртасидаги шартнома муддати 2019 йилгача тузилган.

Бундан аввалги хабарларда Марсиялнинг Италияга келиши Иван Перишичнинг «Интер»дан «Манчестер Юнайтед»га йўл олиши доирасида кечиши айтилганди.

Якунланган мавсумда Марсиял АПЛнинг 25 учрашувида майдонга тушиб, 5 гол уриб, 6 голга узатма берган.

Top