18:54 / 19.07.2017
8461

Ўртоқлик учрашуви. «Арсенал» «Бавария»ни пенальтилар сериясида мағлуб этди

Европанинг топ-клублари ўртоқлик учрашувлари сериясида майдонга тушмоқда. Хитойнинг Шангҳай шаҳрида «Арсенал» «Бавария» га қарши ўйнаб, ғалабага эришди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида Роберт Левандовски пенальтидан ҳисобни очди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Алекс Ивоби ҳисобни тенглаштирувчи гол муаллифига айланди.

Турнир форматидан келиб чиққан ҳолда пенальтилар серияси бошланди ва унда лондонликлар жамоасининг қўли баланд келди.

International Champions Cup
Хитой

«Бавария» – «Арсенал» – 1:1 (1:0, 3:4 – пенальтилар бўйича)
Голлар: 1:0 – Левандовски (9, пенальти), 1:1 – Ивоби (90).
«Бавария»: Штарке (Фрюхтль, 46), Ҳуммельс, Мартинес (Саншеш, 46), Рафинья, Бернат, Алаба, Толиссо (Дорш, 75), Хамес (Винтцхаймер, 65), Мюллер (Коман, 46), Рибери (Фридль, 75), Левандовски (Пантович, 65).
«Арсенал»: Чех (Мартинес, 72), Белик (Брэмолл, 46), Монреаль, Мэйтленд-Найлз, Колашинац (Нельсон, 44), Коклен (Уиллок, 46), Эл-Ненни, Чака (Рэмзи, 62), Ўзил (Ивоби, 46), Уэлбек (Нкетиа, 72), Ляказетт (Уолкотт, 46).

Top