13:04 / 19.07.2017
42619

Видео: Хабиб Нурмагомедов Тожикистонда ишқибозлардан бирига зарба берди

Россиялик аралаш яккакурашлар бўйича жангчи Хабиб Нурмагомедов Instagram’даги расмий саҳифасида ишқибозига унинг илтимоси билан зарба бергани тасвирланган видеони эълон қилди.

Ҳодиса Нурмагомедовнинг Тожикистонга ташрифи давомида рўй берди. Спортчининг ишқибозларидан бири ён томонига зарба беришни сўраган. Жангчи бу илтимосни рад этмади ва эътиборни чалғитувчи суҳбатдан сўнг кутилмаган зарбани берган. Бошқа ишқибозлар буни олқишлар билан кутиб олишди, Нурмагомедовнинг ўзи эса “жабрланувчи”нинг кўнглини сўраб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, UFC’да иштирок этувчи Нурмагомедов ўзи иштирок этган 24 жангнинг барчасида ғалаба қозонган.

Top