12:57 / 20.07.2017
20190

Долларнинг рублга нисбатан қиймати яна арзонлашди

Москва биржасидаги савдолар бошида доллар курси 59 рублдан пастга тушиб кетди. Тошкент вақти билан соат 12:05да Америка валютаси учун 58,97 рубль беришган. Бундан савдо майдончасидаги маълумотлар дарак бермоқда.

Евро ҳам бироз арзонлашиб, 67,96 рубллик кўрсаткичга тушиб кетди. 20 июль кунига расмий курслар – мос равишда 59,24 ва 68,28 рубль.

Лондондаги ICE биржасида Brent туридаги нефть нархи 0,14 фоизга арзонлашиб, бир баррель учун 49,63 долларни ташкил этди.

Top