20:40 / 20.07.2017
4222

Йилнинг ўтган даври мобайнида Тошкент шаҳрида 51 кгдан ортиқ гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди

Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши кураш борасида олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида 14-20 июль кунлари оралиғида 20 та ҳолат аниқланган. Тошкент шаҳар ИИББ расмий вакили Д.Тошхўжаевнинг маълум қилишича, бу рақам йил бошидан 707 тани, ой бошидан 59 тани ташкил этган. 

Таъкидланишича, Тошкент шаҳрига кириб келиш постларида гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш билан боғлиқ жиноятлар йил бошидан 118 тани, ой бошидан 10 та ва ҳафта мобайнида 3 тадан иборат бўлган. 

Шу билан бирга, ҳафта давомида 736 грамм, ой бошидан – 11 кг 038 грамм, йил бошидан эса 51 кг 244 грамм гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинган.

Top