12:43 / 20.07.2017
10155

Қайнонасидан катта миқдордаги маблағларни ўмарган келин ушланди

2017 йил 15 июль куни Ховос тумани ИИБга Ховос тумани, Истиқлол МФЙ, Исломобод кўчасида яшовчи, Диёра Кенжаева (исм-фамилиялар ўзгартирилган) мурожаат қилди, деб хабар берди Кун.uz’га Сирдарё вилояти ИИБ.

Кенжаеванинг аризада маълум қилишича, 2017 йил 17 июндан 13 июлга қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш уйига очиқ қолдирилган эшик орқали кириб, айвонининг пол остида турган 9.555.000 сўм ва 1.200 АҚШ доллари пулларини ўғирлаб, жами 14.371.000 сўм миқдорида моддий зарар етказганлигини маълум қилган.

15 июль куни Ховос тумани ИИБ ТБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 169-модда 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган. 

Жиноятни очиш мақсадида Ховос тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни, аризачининг бирга яшовчи келини Дилбар Кенжаева содир этганлигини аниқланиб, далилий ашёлар олинган. 

Top