21:45 / 20.07.2017
13730

Мудофаа вазирлиги озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиш бўйича танлов эълон қилди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланган тартибда республиканинг барча ҳудудида жойлашган Мудофаа вазирлиги савдо бошқармаси савдо нуқталари орқали сотиш мақсадида айрим озиқ-овқат ва биринчи эҳтиёж маҳсулотларини (колбаса ва гўшт, консерва, қандолат маҳсулотлари, салқин ичимликлар, шахсий гигиена воситалари ва бошқалар) сотиб олиш мақсадида танлов эълон қилди.

Ушбу танловда юқорида кўрсатилган маҳсулотларни етказиб бериш имкониятига эга барча корхона ва ташкилотлар иштирок этишлари мумкин.

Шунингдек, танлов жараёнида республика ҳудудидаги ишлаб чиқарувчиларга айрим қўшимча имтиёзлар тақдим қилинади (масалан, харид қилиш ҳуқуқи танловсиз амалга оширилиши мумкин).

Шу билан бирга Мудофаа вазирлиги ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини юқори сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида 2017 йил 27 июль куни соат 16:00 да Мудофаа вазирлиги Маънавият ва тарғибот марказида (олдинги “Авиасозлар саройи”) тадбиркорлар ва юқоридаги маҳсулотларни етказиш имконияти бор корхона раҳбарларини қатнашиш жараёни бўйича ўтказиладиган семинарга таклиф қилади.

Тижорат таклифлари қуйидаги манзилда қабул қилинади: Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек кўчаси, 100-уй, (рухсатномалар бюроси). 

Қўшимча маълумотлар учун:

Телефон рақамлар: 269-88-82, 269-88-27, 269-88-52.
Факс: 262-82-28
Электрон почта: mudofaa@umail.uz

Top