15:20 / 20.07.2017
24619

Саудия полицияси шаҳзодани қўлга олди, бу қиролнинг шахсан буйруғи билан рўй берган

Саудия Арабистонида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари шаҳзода Сауд бин Абдул-Азиз бин Мусаидни қўлга олишди. Бу қирол Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг буйруғига кўра рўй берган. 

Al-Ekhbariya нашрининг хабар қилишича, ҳодиса интернетда шаҳзодага ўхшаш бўлган инсоннинг кишиларга ҳужум қилиши тасвирланган видео пайдо бўлганидан сўнг юз берган. 

Қирол эҳтимолий қонунбузар ва унинг барча ҳамтовоқларини қамоққа олиш ҳақида буйруқ берган. Давлат раҳбари рўй берган ҳолатни “ваколатларни суиистеъмол қилиш” деб атаган.

Эндиликда терговчилар рўй берган ҳолатни суриштирувдан ўтказиши ва ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлаши лозим.

Маълум бўлишича, 1 июль куни ижтимоий тармоқларда ҳукмрон оила аъзоларидан бири одамларни дўппослашда иштирок этаётганига доир видеолавҳалар кенг тарқалган. Лавҳани 300 мингга яқин киши томоша қилган. 

Аввалроқ Саудия Арабистони ҳукумати Ушайкир қадимий қишлоғида калта юбкада сайр қилган қизни қўлга олгани хабар қилинганди. Кейинчалик калта юбкаси учун ҳибсга олинган қиз озодликка чиқарилди.

Top