11:08 / 20.07.2017
40671

Шоҳимардонлик уч ёшли қизалоқнинг ноёб истеъдоди барчани лол қолдирмоқда

Мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида шаҳару қишлоқлар замонавий қиёфа касб этиб, аҳоли турмуш фаровонлиги юксалмоқда, деб ёзади ЎзА.

Буни Фарғона тумани Шоҳимардон қишлоғи мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Пурвиқор тоғлар бағридаги бу қишлоқ мустақиллик йилларида янада чирой очиб, аҳоли яшаш тарзида туб ўзгаришлар рўй берди. 

Тоғ одамлари ҳам қишлоқнинг ўзидек бағрикенг, самимий, меҳнаткаш. Ёшлари истеъдодли. Афифа исмли уч ёшли қизалоқнинг ноёб истеъдоди ҳақидаги гаплар вилоят марказигача етиб борган. 

– Энди тили чиқа бошлагандаёқ қизимнинг хотираси кучли эканини пайқагандим, – дейди онаси Маҳлиё Қўшоқова. – Қандай эртак ўқиб бермайлик, бутун матнни болаларга хос тилда қайта ҳикоя қила оларди. Бир куни бувиси давлатлар номи, уларнинг пойтахтлари ҳақида гапириб берди. Қизим барчани лол қолдириб, худди ўша тартибда бирма-бир қайтарди. Кейин глобусдан мамлакатлар жойлашувини тушунтирди. Афифа ҳеч қийналмасдан ўша давлат ва унинг пойтахтини кўрсатар ва номини айтарди. 

ЎзА мухбири ҳам қитъа ва давлатлар номини атайлаб чалкаштириб айтган. У ҳеч адашмай “ер шари”дан ўша қитъа ёки давлатни топди ва пойтахти фалон шаҳар деб, жажжи бармоқлари билан кўрсатган. Умуман, дунё харитасидан 183 давлатни ҳеч қандай хатосиз кўрсатиб берган. 

Top