22:46 / 21.07.2017
8966

Йўловчиларни бармоқ изи орқали самолётга киритиш йўлга қўйилди

Delta Air Lines авиакомпанияси йўловчиларни рейсларга биомтерик авторизациядан ўтказиб киритишни жорий этди. Энди самолётга кириш учун ўтқазиш талонининг кераги йўқ, фақат бармоқ босилса кифоя.

Бармоқ изи Delta Air Lines самолётларига ёки Delta Sky Club клублари салонига паспорт ва чиптасиз кириш имконини беради. Авторизация жараёни қуйидагича юз беради:

Чипталарни қўлда сканердан ўтказиш эҳтиёжи йўқолиши сабабли, шахсни тасдиқлашга сарфланадиган вақт кескин қисқаради. Шунинг учун, биометрик авторизация ҳамма жойда пайдо бўлгач, рейсга катта навбатлар юзага келмайди, муаммо пайдо бўлганида эса авиакомпания ходимларининг мижозларга хизмат кўрсатиши осонлашади.

Delta Air Lines вице-президенти Гил Уэстнинг айтишича, биометрик сканерлар бир неча ой ичида бошқа аэропортларда ҳам пайдо бўлади, деб хабар беради The Verge. 

Top