17:57 / 21.07.2017
4159

МАК Қозонга қўшимча қатновларни йўлга қўйди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Россиянинг Қозон шаҳрига қўшимча қатновларни йўлга қўйди.

Маълум бўлишича, Тошкент-Қозон-Тошкент йўналиши бўйича йўловчиларнинг ташувларга бўлган эҳтиёжлари ошганлиги муносабати билан ушбу йўналишда қўшимча қатновлар киритилди.

Улар фақатгина 2017 йилнинг 24 ва 31 август кунлари замонавий В-757 ҳаво кемаларида қуйидаги ҳаракатланиш жадвалига мувофиқ амалга оширилади (парвозлар маҳаллий вақтда кўрсатилган):

Пайшанба: НY 8649 Тошкент – 07:40 Қозон – 09:10

                       НY 8650 Қозон – 11:10 Тошкент – 16:30

Top