17:57 / 21.07.2017
7893

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Хитойда музокаралар ўтказди

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров Хитой коммунистик партияси марказий қўмитаси сиёсий бюроси аъзоси, ХКП МҚ сиёсий-юридик комиссияси котиби Мэн Цзяньчжу билан Пекинда музокаралар ўтказди.

“Синьхуа” агентлиги хабарига кўра, Мэн Цзяньчжу Хитой Ўзбекистон билан икки давлат етакчилари томонидан эришилган келишувларни амалга ошириш, “Камар ва йўл” ташаббусини Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегияси билан янада кучайтиришга тайёр эканини таъкидлаб ўтди. Бунда икки томонлама ҳамкорликнинг янги манбаларини ташкил этиш, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик даражасини ошириш ва давлатлараро ҳамкорликда янги натижаларга тўхтовсиз эришишга кўмак кўрсатиш мақсад қилинган.

Қўчқоровнинг таъкидлашича, Ўзбекистон иқтисодий ривожланишда Хитой тажрибасини ўрганиш ва икки давлат ўртасидаги амалий ҳамкорликни барча соҳаларда чуқурлаштириш ниятида.

Top