11:01 / 22.07.2017
4266

Британия Олий суди раиси лавозимини илк бор аёл киши эгаллайди

Буюк Британия Олий суди раиси лавозимини илк бора аёл киши – Ричмонд баронессаси Бренда Хейл эгаллайди. Унинг бу лавозимга тайинланиши ҳақида мамлакат бош вазири канцелярияси жума куни эълон қилди.

"Бу мен учун катта шараф ва жиддий чақириқ – бу лавозимда лорд Нойбергерни алмаштириш. Унинг муваффақиятли ишларини давом эттириб, янада кўпайтиришга ҳаракат қиламан, жумладан, Бирлашган Қиролликнинг ҳар бир қисми билан янада қалин алоқаларни йўлга қўйиш ниятидаман. Буни ўша ҳудудлардаги йиғилишлар ва жамоатчилик билан алоқалар усулларини яхшилаш орқали қилиш мумкин", - дейилади 77 ёшли баронессанинг баёнотида.

Лорд Дэвид Нойбергер жорий йилнинг февралида ёз ойларида лавозимини тарк этиб, пенсияга чиқиши ҳақида маълум қилди. Айни дамда суд раисининг ўринбосари бўлиб турган Хейл хоним янги лавозимига расман 2 октябрь куни қасамёд қабул қилгач кирашади. Ўша куни уч нафар янги судья ҳам қасамёд қабул қилади, улардан бири аёл киши - Жил Блэк. У ҳам тайинловдан сўнг баронесса унвонини олади.

Top