23:57 / 22.07.2017
9532

УЕФА «ПСЖ»ни молиявий фэйр-плей қоидалари бузилишидан огоҳлантирди

УЕФА Франциянинг «ПСЖ» жамоасини «Барселона» клуби ҳужумчиси Неймарнинг трансфери амалга ошгудек бўлса, молиявий фэйр-плей қоидаси бузлиши эҳтимолидан огоҳлантирди,деб хабар қилмоқда RMC.

Норасмий маълумотларга кўра, Неймар «ПСЖ»га ўтишга тайёр ва парижликлар билан шахсий шартнома бандлари бўйича келишувга ҳам эришган. Форвард йилига 30 млн евро маош билан 4 йиллик битимни имзолаши кутилаяпти. Бундан ташқари, клубга ўтгани учун катта миқдорда мукофот пули ҳам олади. 

Агарда битим шу шартлар асосида имзоланса, «ПСЖ» молиявий фэйр-плей қоидасини бузиши эҳтимол. Бу эса, УЕФА томонидан суриштирув ишлари бошланишига ва санкциялар қўлланилишига олиб келиши мумкин.

Top