00:32 / 23.07.2017
13634

Тошкент вилояти ИИБ фирибгарлик нағмалари ҳақида маълумот берди

Сўнгги вақтларда Ўзбекистонда фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлар сони ошиб бормоқда. Тошкент вилояти ИИБда бўлиб ўтган матбуот брифингида ҳам шу ҳақда сўз борди. ИИБ матбуот хизмати мазкур вилоят кесимида рўйхатга олинган айрим фирибгарлик кўринишларини ошкор қилди. 

Жорий йил 21 январдан 14 март кунига қадар бўлган вақт оралиғида Наманган вилоятида яшовчи, вақтинча ишсиз И.М. Бекобод шаҳрида яшовчи нафақахўр Г.И.ни ишончини суиистеъмол қилиб «Ангрен ш, 5/1б-даҳаси, 36А-уй, 5-хонадонни расмийлаштириб бераман» - деб алдаб, 2 минг 300 АҚШ долларини олиб, шу кунгача қайтариб бермаган. 

2016 йил 31 май куни Бекобод шаҳарчасида вақтинча ишсиз Д.Х. вақтинча ишсиз А.Д.ни ишончини суиистеъмол қилиб, «банк пластик карточкасидаги 3 млн 300 минг сўм пулни нақлаштириб бераман» - деб ёлғон ваъда бериб, А.Д.дан ҳисобида 3 млн 300 минг сўм пули бўлган пластик карточкасини олиб, қайтариб бермаган. 

Янгийўл туманида 2016 йил 15 май куни вақтинча ишсиз М.М., А.И. ва Ў.Э.ларнинг ишончини суиистеъмол қилиб, «12 бош қора молларини сотиб, пулларни 12 ой муддатда устама фоизлари билан қайтариб бераман» - деб, А.И. ва Ў.Э.ларга 62 млн сўмни бермаган. 

Жорий йил апрель ойида Бўстонлиқ туманида Қашқадарё вилоятида яшовчи вақтинча ишсиз А.М. алдаш йўли билан Бўстонлиқ туманида яшовчи А.А.нинг ишончига кириб, товуқ боқиш учун мўлжалланган цехига ҳаво айланиши учун «қувур ўрнатиб бераман» - деган важ билан 9 млн сўм пулини олиб қайтармаган, ишни ҳам бажармаган. 

2017 йил май ойида Бўка туманида доимий рўйхатда туриб, ҳозирда Олмалиқ шаҳрида яшовчи уй бекаси Ф.Т. фирибгарлик йўли билан 1972 йилда туғилган Н.А.нинг ишончига кириб, «уй олиб бераман» - деб алдаган ва Н.А.дан 22 млн 300 минг сўм пулини олиб, ўз эҳтиёжига ишлатиб юборган. 

Сурхондарё вилоятида яшовчи Х.А. 2017 йил 15 апрель куни Юқоричирчиқ туманида яшовчи уй бекаси З.М.ни ишончини суиистеъмол қилиб, «уйингизни таъмирлашга зарур бўлган тахта келтираман» - деб алдаб, ундан 4 млн сўм пулини олиб, шу кунга қадар қайтариб бермаган. 

Ангренлик Қ.Э. 2015 йил июль ойида фирибгарлик йўли билан М.М.ни «Ангрен ш., 5/5-дахаси, 44-уй, 11-хонадонни номингга расмийлаштириб бераман» - деб алдаб, М.М.дан 1 минг 750 АҚШ долларини олган ва шу кунгача қайтариб бермаган. 

Top