09:00 / 23.07.2017
7192

«Тоттенҳэм» ўртоқлик учрашувида «ПСЖ»дан устун келди

«ПСЖ» Американинг Орландо шаҳрида ўтган ўртоқлик учрашувида «Тоттенҳэм»га 2:4 ҳисобида ютқазди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида Эдинсон Каванининг тезкор голига инглизлар Кристиан Эриксен ва Эрик Дайернинг аниқ зарбалари билан жавоб қайтарди. Парижликлар ҳавбеки Ҳавьер Пасторе танаффус арафасида ҳисобни тенглаштирди, аммо ўйиндаги ҳал қилувчи эпизод танаффусдан кейин содир бўлди.

Аввалига, иккинчи бўлим бошида «ПСЖ» дарвозабони Кевин Трапп қизил карточка олди. Французлар бир киши кам бўлиб ўйнашига қарамасдан тенгликни сақлаб қолаётганди, аммо «шпорлар» ўйин охирида икки гол уришди.

82-дақиқада Тоби Алдервейрелд «Тоттенҳэм»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди, Ҳарри Кейн эса пенальтидан жамоасининг тўртинчи голини урди.

International Champions Cup
Орландо, АҚШ

ПСЖ – Тоттенҳэм 2:4 (2:2, 0:2)
Голлар: 1:0 – 6 Кавани, 1:1 – 11 Эриксен, 1:2 – 18 Дайер, 2:2 – 36 Пасторе, 2:3 – 82 Алдервейрелд, 2:4 – 88, пенальти Кейн.
ПСЖ – Трапп, Маркиньос, Курзава (Берчиче, 68), Дани Алвес (Нкунку, 68), Кимпембе, Рабьо (Матюиди, 46), Ло Чельсо (Бернед, 46), Мотта (Каллегари, 68), Пасторе (Ди Мария, 68), Гонсалу Гедеш (Ареоля, 48), Кавани (Хесе, 46).
Тоттенҳэм – Льорис (Ворм, 46), Дэвис, Картер-Викерс (Алдервейрелд, 46), Вертонген (Виммер, 46), Уокер-Питерс (Триппьер, 46), Дайер (Ваньяма, 46), Дембеле (Уинкс, 60), Нкуду (Алли, 46), Эриксен, Онома (Оукли-Бут, 46), Янссен (Кейн, 46).
Огоҳлантиришлар: Хесе (59), Алдервейрелд (70).
Четлатиш: Трапп (46).

Top