10:00 / 23.07.2017
40024

Ўзбекистон ҳарбийлари Халқаро армия ўйинларида иштирок этиш учун Хитойга етиб борди

Фото: Sputnik

 Россия Мудофаа вазирлиги ахборот департаменти берган маълумотга кўра, «АрМИ-2017» Хитой шимоли-ғарбидаги «Корла» полигонида, шунингдек, шимоли-шарқдаги Цзилинь провинциясида ҳамда Хитой марказидаги Хубэй вилоятида жойлашган полигонда ўтказилади.

«Корла» полигонида Халқаро армия ўйинларининг 4 танлови ўтказилади: «Хавфсиз ўрталиқ» «Қуролсоз уста», «Мусаффо осмон» ва «Суворов шиддати».

Бу ўйинларда Хитой ҳарбийларидан ташқари Россия, Қозоғистон, Эрон, Ангола, Венесуэла, Зимбабве, Миср, Беларусь ва Ўзбекистон ҳарбийлари қатнашади.

Аниқлик киритилишича, Ўзбекистон ва Эроннинг артиллерия ва танк қисмларининг таъмирлаш бўлимлари халқаро мусобақаларда илк бор иштирок этишади. 

Халқаро армия ўйинлари 14 кун давомида - 29 июлдан 12 августгача Россия, Беларусь, Озарбойжон, Қозоғистон ва Хитойнинг 22та полигонида бўлиб ўтади.

Top