23:54 / 24.07.2017
6829

АҚШда автомобиль одамларни уриб кетди, қурбонлар бор

АҚШнинг Жанубий Дакота штатидаги шифохоналардан бирининг ёнида ҳайдовчи автомобилида одамларни уриб кетди. Воқеа оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, яна 8 киши, жумладан ҳайдовчи турли оғирликдаги жароҳатлар билан шифохонага етказилган, деб хабар бермоқда Sioux City Journal нашри.

Штат ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилининг маълум қилишича, ҳайдовчи одамларни тасодифан уриб юборган. Воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.

Top