13:45 / 24.07.2017
6074

Кобулдаги портлаш оқибатида қурбон бўлганлар сони ортиб бормоқда

Афғонистон ҳукумати Кобулдаги портлаш оқибатида қурбон бўлганлар сони ортганини хабар берди, деб маълум қилмоқда Reuters.

Расмий шахсларнинг сўзларига кўра, мамлакат пойтахтидаги портлаш сабаб ҳалок бўлганлар сони 35 кишига етди.

Мамлакат ички ишлар вазирлигидан таъкидлашларича, портлаш оқибатида яна 42 киши жароҳат олган.

Аввалроқ Кобулдаги теракт учун жавобгарликни "Толибон" ўз зиммасига олгани хабар берилганди.

Top