13:19 / 24.07.2017
12470

МАК Ўзбекистонда илк бор учувчиларни тайёрлайди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси фуқаролик авиацияси учувчиларини тайёрлаш курсини ўтказмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати 2017 йилнинг 20 июль куни «Фуқаролик авиацияси учувчиларини тайёрлашни ташкил этиш чоралари тўғрисида»ги қарорни чиқарди.

Қарорга кўра, фуқаролик авиацияси учувчиларини тайёрлаш бўйича курслар «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК «Ўқув-машғулот маркази» базасида ташкил этилади.

Ҳужжатда таъкидланишича, олий техник маълумотга эга авиация ходимлари ушбу курсларда иштирок этиши мумкин.

Top