16:10 / 24.07.2017
14169

Неймарнинг вакиллари Пике жойлаган суратдан норози

«Барселона» ҳимоячиси Херард Пике твиттердаги саҳифасида Неймар билан тушган суратини жойлаши ва «у қолади» дея ёзиб қўйиши Неймарнинг яқинларида норозилик уйғотди. ESPN хабарига кўра, футболчининг яқинлари бу суратда маъно кўришмаяпти.

Маълум бўлишича, Неймар ҳали қарор қабул қилмаган, Пикенинг ҳаракати эса Париж клуби билан музокаралар давом этаётган вақтда тушунмовчиликларни келтириб чиқармоқда.

Sport нашри бразилиялик футболчи вакили сўзларини келтирган: «Неймар ҳали бир қарорга келмади. У «Барселона»да қолиши ҳақида ёзишаётган бўлсада, биз бу масала очиқ деб ҳисоблаймиз».

Шу тариқа, Неймарнинг «Барселона»даги тақдири ҳали номаълум. 25 ёшли бу футболчини «ПСЖ» сотиб олмоқчи, парижликлар унинг трансфери учун 222 млн евро тўлаб, унинг ўзига 6 йиллик шартнома таклиф этмоқчи. Бу шартномага кўра, футболчига йилига 30 млн евро миқдорида маош тўлаш назарда тутилган.

Футболчи «Барселона» билан музокараларда маошини оширишни сўраган, аммо клуб бундай қила олмаслигини билдирган.

Неймар «ПСЖ»га ўтади

Фото: Пике Неймар «Барселона»да қолишини маълум қилди 

Top