Ўзбекистон ҳукумати «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси бошқарув раиси вазифасини бажарувчини тайинлади.
Ҳукумат қарорига кўра, Шарифжон Шералиев «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
У бу лавозимда Мақсуджон Мансуровни алмаштирди. Шералиев янги лавозимга тайинлангани муносабати билан «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси бошқарув раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.