19:27 / 25.07.2017
4690

АҚШ Британия билан йирик савдо келишувига тайёргарлик кўрмоқда

Фото: AFP

АҚШ президенти Дональд Трампнинг хабар беришича, Қўшма Штатлар Буюк Британия билан йирик савдо келишуви устида ишламоқда. Бу ҳақда у твиттерда ёзган.

«Буюк Британия билан йирик савдо келишувини имзолаш устида ишламоқдамиз. Жуда муҳим келишувга айланиши мумкин», - дея ёзди у.

Трампнинг сўзларига кўра, бу келишув янги иш ўринларини ташкил этишда ёрдам беради. Шу билан бирга, Қўшма Штатлар президентининг таъкидлашича, Евроиттифоқ АҚШга нисбатан жуда протекционистик (бирор давлатнинг ўз миллий иқтисодиётини чет эл рақобатидан ҳимоя қилишга қаратилган сиёсати) сиёсат олиб бормоқда. 

Трамп Британия билан шундай келишув ҳақида Ҳамбургдаги G20 саммитида маълум қилганди. Ўшанда икки давлат бунга тез эришиш ниятида эканига ишонч билдирилганди.

Top