19:40 / 25.07.2017
9267

Халқаро чемпионлар кубогида «Бавария» «Челси»дан устун келди

International Champions Cup турнирининг Осиё қисмида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. Унда «Бавария» ва «Челси» жамоалари ўзаро куч синашди.

Учрашувнинг 27-дақиқасигача «Бавария» Рафинья ва Томас Мюллернинг иккита голи эвазига йирик ҳисобда олдинга чиқиб олди. Биринчи бўлим сўнггида Маркос Алонсо ҳисобдаги фарқни бироз қисқартирган бўлса, Миши Батшуайи иккинчи бўлимни фарқни минимал кўринишга олиб келди. Бироқ буёғига «Челси»нинг кучи етмай қолди.

International Champions Cup
Сингапур

Челси (Англия) – Бавария (Германия) 2:3 (1:3)
Голлар: 
Алонсо (45), Батшуайи (85) – Рафинья (6), Мюллер (12, 27).

Челси: Куртуа (Эдуарду, 76), Кэйҳилл, Кристенсен (Давид Луиз, 63), Аспиликуэта, Алонсо (Томори, 76), Фабрегас (Пашалич, 86), Мозес, Виллиан, Канте, Бога (Мората, 63), Батшуайи (Бейкер, 86).

Бавария: Штарке (Фрюхтл, 46), Мартинес, Ҳуммельс, Рафинья (Гётце, 63), Фридль, Толиссо (Пантович, 63), Хамес, Саншеш, Рибери (Дорш, 81), Левандовски (Коман, 46), Мюллер (Винцхаймер, 81).
Огоҳлантириш: Мозес (29).

Top