13:14 / 25.07.2017
9060

Сайёҳ самолётлардан фойдаланмай 50 та давлатга борди

Австралиялик блогер Тирал Далиц Сиднейдан АҚШнинг Сан-Диего шаҳрига авиакомпаниялар хизматидан фойдаланмаган ҳолда етиб борди. 29 ёшли эркак уч йил вақтини сарфлаган саёҳат давомида тахминан 80 минг километр масофани босиб ўтди ҳамда 50 та давлатга борди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Далиц саёҳат давомида кундалик ҳам тутиб борди. У Австралиядан Индонезия, Сингапур, Малайзия ва Таиландга йўл олди. Кейинчалик Лаос, Камбожа, Вьетнам ҳамда Хитойга ташриф буюрди. Хитойдан у Мўғулистон орқали Россияга борди, кейин эса ўз саёҳатини Европа давлатлари бўйлаб давом эттирди.

Эркак сафари давомида кемалар, велосипед, автотранспорт ва поездларда ҳаракатланди. Саёҳатчи сафарга тахминан 22 минг доллар сарфлади.

Эндиликда Далиц Американинг Сан-Диего шаҳридан Сиднейга қайтиб келишни режалаштирмоқда.

Top