22:21 / 26.07.2017
12690

Ҳайдовчи босиб олган шиша идиш боланинг жароҳат олишига сабаб бўлди

Хитойда йўл ҳаракати хавфсизлиги камераси йўлда ётган шиша идиш четга отилиб, бир боланинг бошига текканини қайд қилган.

Бахтсиз ҳодиса Хитойнинг Гуйчжоу вилоятида юз берган. Суратга олинган кадрларда йўлда бўш шиша ётганини, бурилишдан оқ микроавтобус чиқиб, унча катта бўлмаган тезликда шиша идишни босиб олганини кўриш мумкин.

Сўнгра шиша идиш икки бола турган томонга отилиб кетган. Шиша идиш болалардан бирининг бошига бориб теккан. Бахтли тасодиф болага унча жиддий жароҳат етмаган, у  фақат майда жароҳатлар билан қутулиб қолган. 

Top