00:44 / 26.07.2017
8448

Франция экология вазири парламентдаги чиқиши вақтида ҳушини йўқотди

Франция экология вазири Николя Юло 25 июлда Франция миллий йиғинидаги нутқи вақтида ҳушини йўқотди. Бу ҳақда AFP ахборот агентлиги хабар бермоқда

Вазир нутқи олдидан депутатларни иссиғи борлиги ва ўзини ёмон ҳис қилаётганидан огоҳлантирган. Кейинроқ уни аҳволи ёмонлашган. Вазир парламент қуйи палатаси биносидаги ишчи хонага олиб кетилган. Бироздан кейин унинг нутқи кейинроққа кўчирилгани эълон қилинган.

62 ёшли Юло атоқли эколог ва тележурналист ҳисобланади, у кўп йиллар давомида французлар орасида энг машҳур жамоат арбоблари рейтингининг юқори поғонасини эгаллаган. Юлони экология вазири бўлишга Франциянинг собиқ президентлари Жак Ширак, Николя Саркози ва Франсуа Олланд таклиф қилганлар. Бироқ Юло ҳар гал рад жавобини берган. У Франция ҳукумати таркибига Эмманюэл Макрон вақтидагина киришга қарор қилган. 

 

Top