08:21 / 26.07.2017
9728

Ливан бош вазири ИШИДга қарши курашда Путиндан ёрдам сўрамоқчи

Фото: Trend

Ливан бош вазири Саъд Ҳаририй Россия президенти Владимир Путин билан учрашув чоғида ундан ИШИДга қарши курашда ёрдам сўрамоқчилигини маълум қилди. Ҳаририй бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтган.   

Унинг айтишича, у 11 сентябрда Москвага ташриф буюради ва сафари давомида Путин билан учрашмоқчи. "Биз барчасини – Ливандаги, минтақадаги вазиятни муҳокама қиламиз. Биз ундан ИШИДга қарши курашда Ливан армиясига ёрдам беришини сўраймиз", деб айтган Ливан бош вазири. 

Ҳаририй Путин билан, шунингдек, Суриядаги инқирозни муҳокама қилмоқчи. У интервью давомида Путинни "яхши дўст", деб атаган. 

Top