10:25 / 26.07.2017
8566

Мўғулистон президенти оффшор эгаларини пулларини мамлакатга қайтаришга чақирди

Фото: EPA

Мўғулистон президенти Халтмаагийн Баттулга оффшор ҳисоб рақамлари ва маблағларига эга бўлган давлат хизматчилари ва сиёсатчилари ҳамда уларга алоқадор кишиларга мурожаат қилди. У 49 кун ичида пулларини мамлакатга қайтаришга чақирди. Давлат раҳбарининг сайтида ушбу баёнот матни эълон қилинди.

"Мен Мўғулистон президенти сифатида оффшор ҳисоб-рақамлари бор сиёсатчилар, давлат хизматчилари ва уларга алоқадор кишиларни мазкур ҳисоб-рақамларини ёпиб, маблағларини 24 июлдан эътиборан 49 кун ичида Мўғулистон банкига ўтказишга чақираман. Бу талабни бажаришдан бош тортган шахсларга нисбатан тергов ишлари бошланади, улар қонунчиликка мувофиқ жавобарликка тортилади", - дейилади хабарда. 

Президент баёнотида айтилишича, 2017 йилгача мамлакатда оффшор эгаларига қарши чоралар бўйича ҳуқуқий меъёрлар бўлмаган. 

Халқаро журналистлик текширувлари консорциумига кўра, Мўғулистоннинг 49 нафар фуқароси оффшор ҳисоб-рақамларига эга. 

Top