09:24 / 26.07.2017
4845

Мумбайда уй қулаши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди

Фото: Reuters

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида 4 қаватли турар-жой биносининг қулаши оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ўт ўчириш хизматига иқтибос келтирган ҳолда ANI ахборот агентлиги хабар бермоқда

Фожиа вақтида уйда 30 га яқин одам бўлган. Қутқарувчилар вайроналар остидан 11 кишини қутқаришга муваффақ бўлишган. Қутқарув операцияси ҳанузгача давом этмоқда. 

Бинонинг қулаши сабаблари ҳозирча маълум қилинмаган, бироқ кўпинча иншоотлар қурилиш меъёрларига зид равишда ва сифатсиз материаллардан қуриладиган Ҳиндистон учун бундай ҳолатлар камёб ҳисобланмайди.

Top