08:14 / 26.07.2017
25369

Вазир ўринбосари янги усулдаги китобхонлик танловини ўтказишга қарор қилди

Фото: "Кун"

Ўзбекистоннинг энг ёш вазир ўринбосари давлат мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан ўқувчилар ўртасида янги танлов эълон қилмоқда. Алишер Саъдуллаев болалар ўртасида китобхонликни тарғиб қилишга қаратилган танлов шартлари ҳақида ўзининг Facebook саҳифасида ахборот берган

“Хабарингиз бор, сўнгги марта Республика болалар кутубхонасига ташриф буюрганимизда ўқувчилар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш бўйича қатор қизиқарли танловларни ўтказиш ҳақида келишиб олган эдик.

Демак, бугун мана шу ваъдага содиқ қолган ҳолда, янги креатив усулдаги китобхонлик танловини ўтказишга қарор қилдик.

Танлов шартлари жудаям осон, унда ўзбек ва рус тилларида турли саволлар берилади, викторина ва қизиқарли шартлар ўтказилади. Батафсил маълумотни Республика болалар кутубхонасининг расмий саҳифасидан билиб олишингиз мумкин.

31 кун давомида ҳар куни 2 нафардан ғолиб иштирокчи аниқланади. Унга ўзбек ва рус тилларида энг сара асарлар совға қилинади. Айтганча, ой охирида танловда мутлақ ғолиб бўлган иштирокчига шахсан ўзим совға бераман ва Республика болалар кутубхонаси бўйлаб кичик экскурсия уюштиришни режалаштирганмиз.

Танловда иштирок этинг ва китобхонлик тарғиботига ўз ҳиссангизни қўшинг!”, дейилади Саъдуллаев постида. 

Top