19:14 / 26.07.2017
17599

Видео: «Бунёдкор» янги футболчиларини таништирди

Фото: «Бунёдкор»

Бугун, 26 июль куни «Бунёдкор» стадиони ҳудудидаги матбуот анжуманлари залида клубнинг 7 нафар янги футболчилари расман таништирилди.

Таништирув маросимида «Бунёдкор» бош директори Муроджон Алиев ва бош мураббий Миржалол Қосимов иштирок этди.

«Қалдирғочлар» давралар оралиғида ҳимоячилар Анвар Ғофуров («Обод»), Исломжон Қобилов («Металлург»), ҳужумчилар Воҳид Шодиев («Қизилқум»), Шоҳруз Норхонов («Обод»), ярим ҳимоячилар Шоҳрух Гадоев («Бухоро»), Сардор Собирхўжаев («Шўртан») ҳамда дарвозабон Суҳроб Султоновни («Металлург») ўз сафига қўшиб олди.

Top