14:25 / 27.07.2017
8296

Кимё саноати корхоналари 1,15 трлн сўмлик маҳсулотларни ишлаб чиқарди

Фото: Ўзкимёсаноат

«Ўзкимёсаноат» АЖ корхоналари 2017 йилнинг январь-июнь ойлари мобайнида 1,155 трлн сўмлик товарларни ишлаб чиқарди. Бу ҳақда «Ўзкимёсаноат» АЖ матбуот хизмати хабар берган.

2017 йилнинг 1-ярим йиллигида қиймати 61,4 млрд сўмлик халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарилди.

2017 йилнинг январь-июнь ойларида корхоналар 523,7 минг тонна минерал ўғит ишлаб чиқарди. Хусусан, корхоналар 393,48 минг тонна азотли ўғит, 58,48 минг тонна фосфорли ўғит ва 71,74 минг тонна калийли ўғитларни чиқарди.

Маҳаллийлаштириш дастурига кўра, 2017 йилнинг январь-июнь ойларида 11 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.

«Ўзкимёсаноат» АЖ корхоналари томонидан Инвестиция дастурига киритилган сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш доирасида 130,6 млн долларлик сармоялар ўзлаштирилди.

Top