16:00 / 27.07.2017
7204

Россиянинг БМТдаги янги доимий вакили тайинланди

Фото: ТАСС

Россия президенти Владимир Путин мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари Василий Небензяни Россиянинг БМТдаги янги доимий вакили этиб тайинлади. Бу ҳақда Кремль расмий сайтида хабар қилинди.

«Президент «Россия Федерациясининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги Доимий вакили, ҳамда Россия Федерациясининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашидаги вакили тўғрисида»ги фармонни имзолади», - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, президент бошқа бир фармони билан Небензяни ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимидан бошқа ишга ўтиши муносабати билан озод қилган.

Небензя 1996-2000 йиллар давомида Россиянинг БМТдаги доимий ваколатхонасида катта маслаҳатчи, 2006-2012 йилларда эса Женевада Россиянинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг БМТдаги аввалги доимий вакили Виталий Чуркин жорий йилнинг 20 февраль куни вафот этганди.

Top