23:24 / 27.07.2017
44007

Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шарипов 80 ёшда!

Таниқли санъаткор, истеъдодли актёр, комик роллар устаси Ҳусан Шарипов 1937 йилнинг 27 июлида Тошкентда таваллуд топган.

1963 йили Тошкент давлат театр-рассомчилик институтини тамомлаган. 1959 -- 1991 йилларда Муқимий театри актёри, 1986 -- 1987 йилларда мазкур театр директори бўлиб ишлаган. 1995 -- 1997 йилларда эса Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси раиси лавозимида фаолият кўрсатган.

1991 йилдан эътиборан Ўзбекистон халқ артисти. 1999 йили "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланган.

Ҳусан Шарипов театр, кино ва ТВда ижро этган юзлаб роллари билан халққа танилган. Жумладан, "Водиллик келин", "Суюнчи", "Бомба", "Тангалик болалар", "Келинлар қўзғолони", "Чинор остидаги дуэль" фильмларидаги қаҳрамонлари машҳур бўлиб кетган.

Ҳусан Шариповни, айниқса, "Телевизион миниатюралар театри" янада машҳур қилиб юборди. Ҳозирча эса сўнгги ролларидан бири "Жиблажибон" юмористик сериалида ижро этилди.

Халқимизнинг севимли актёри Ҳусан Шариповга узоқ умр тилаймиз.

Анвар Намозов

Top