20:16 / 28.07.2017
4636

Ҳамбургда номаълум эркак одамларга пичоқ билан ташланди

Фото: AP Photo / dpa/Paul Weidenbaum

Германиянинг Ҳамбург шаҳри супермаркетларидан бирида пичоқ кўтариб олган эркак одамларга ҳужум қилди. Бу ҳақда маҳаллий полиция хабар бермоқда.

Оқибатда бир киши ҳалок бўлди, бир неча киши эса жароҳат олишди. Полиция жиноятчини қўлга олган.

“Жиноят сабаблари ва жабрланганларнинг аниқ сони ҳақида ишончли маълумот йўқ. Биз хабардор этамиз”, — дейилади ҳуқуқ-тартибот ходимининг Twitter’даги саҳифасида.

Bild манбаси берган маълумотга кўра, полиция яна бир эркакни қидирмоқда. Воқеа юзасидан Фульсбуттлер кўчасининг катта қисми қуршаб олинган. Воқеа жойида қуролланган полициячиларни кўриш мумкин, осмонда эса вертолёт кузатув олиб бормоқда. 

 

Top