15:22 / 28.07.2017
31902

Кремль Қодировнинг Ал-Ақсо масжиди ҳақидаги сўзларига изоҳ берди

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Рамзон Қодировнинг Чеченистон раҳбари лавозимидан кетиши ҳамда Ал-Қудсдаги Ал-Ақсо масжидини қўриқлашга тайёрлиги ҳақидаги сўзларини иш жойини ўзгартириш бўйича баёнот сифатида баҳолаш керак эмас.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, Кремль Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировдан ваколатларни топшириш бўйича мурожаатни қабул қилиб олмаган.

«Буни ишни ўзгартириш ҳақидаги қандайдир баёнот сифатида баҳолаш керак эмас. Бу Қодиров ислом динига қандай эътибор қаратишидан дарак беради. Биламизки, Қодиров мусулмон. Шунинг учун бу ерда ҳаммасини тўғридан тўғри қабул қилиш керак эмас», - дея маълум қилди Песков.

Аввалроқ Чеченистон президенти Рамзан Қодиров Ибодат тепалигидаги Ал-Ақсо масжидини ҳимоя қилиш учун ўз лавозимини ташлаб кетишга тайёрлигини маълум қилганди.

Top