16:04 / 28.07.2017
18188

Мирзиёев Ҳиндистон президентига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Гужарат штатида рўй берган сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва аҳоли ўртасида уй-жойидан ажраганлар, жиддий талофат кўрганлар борлиги муносабати билан Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натх Ковиндга самимий ҳамдардлик изҳор этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Давлат раҳбари мактубда Ҳиндистон Президенти ва бутун Ҳиндистон халқига чуқур таъзия билдирди. Оила аъзолари ва яқинларидан жудо бўлган инсонларга самимий ҳамдардлик сўзларини етказиб қўйишни сўради.

Top