22:12 / 28.07.2017
19647

Неймар трансфер ишлари сабаб Хитой сафарини бекор қилди, «Барселона» унинг ўрнига янги номзод топди

Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Неймар Франциянинг «ПСЖ» клубига ўтиши бўйича масалаларга ойдинлик киритиб олиш учун Хитойга мўлжалланган тадбирни бекор қилди, деб ёзмоқда Reuters ахборот агентлиги.

Манба берган хабарларга кўра, Хитойнинг Ctrip туристик оператори ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида 25 ёшли футболчининг Nike ташкил этадиган тадбирга кела олмаслигини маълум қилган. Бу пайтда у трансфер ишлари билан банд бўлиши айтилган. Тадбир душанба куни Хитойнинг Шангҳай шаҳрида бўлиб ўтиши лозим эди.

Бу пайтга келиб, «Барселона» Неймарнинг ўрнига янги футболчи қидиришда давом этмоқда. Эндиликда каталонияликлар Неймар трансферига қўшимча сифатида Анхел Ди Марияни Париждан олиб келишни истамоқда. Молиявий фейр-плей жуда кескин талаблари сабаб «ПСЖ» Неймар учун 222 миллион еврони тўлай олмаслиги мумкин ва бу трансфер нархини Анхел Ди Мария ёрдамида бироз бўлсада қисқартириш ниятида.

Top