18:10 / 28.07.2017
20338

Олий таълим вазири қабул квоталари ҳақида: Эҳтиёж бундан кўпроқ 

Фото: "Кун"

Кун.uz таҳририяти Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов билан очиқ мулоқот ўтказди.

Вазирнинг айтишича, бу йилги қабул квоталари қарийб 10 мингга ошди. Магистратурага эса бу йилда 5 минг талабани қабул қилиш мўлжалланган. 

“Албатта, бу бошланиши. Бу имкониятларга боғлиқ. Биласизки, қабул квотасини белгилаш билан ОТМларнинг имкониятлари мутаносиб бўлиши керак. Бунинг учун моддий база, педагоглар керак. Албатта, эҳтиёж бундан кўпроқ. Айниқса, биз ўқишга киришни хоҳловчиларнинг сонини кўрсак. Бу йил қарийб 730 минг абитуриент ариза топширди. Бу дегани бир ўринга республика бўйича ўртача 11 нафардан тўғри келаяпти. Айрим ОТМларда эса 20 дан ошиқ. Энг кўп аризалар бизда охирги йиллар Термиз давлат университетига. Бу йил эса 36 мингдан ортиқ”, - дейди вазир.

Маълумот учун, Иномжон Мажидов билан интервьюнинг тўлиқ шакли бироздан сўнг тақдим этилади.

Top